МУАЛЛИФЛАР УЧУН ҚЎЛЛАНМА
Ҳурматли муштарийлар!
«Тамаддун нури» журнали 2015 йилдан чоп қилиниб бошлаган. 2023 йилдан бошлаб «Тамаддун нури» журнали йилига 12 (1 ойда бир) марта чоп қилинади. ОАК раёсатининг тегишли қарорлари билан:
1) тарих;
2) фалсафа;
3) филология фанлари
бўйича докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган.
Мақолалар индексланади ва Google scholar маълумотлар базасига киритилади.
Журналга мақола қабул қилиш графиги:
- 1 январдан 31 январгача - №4 – сон, апрель ойига;
- 1 февралдан 28 (29) февралгача - №5 –сон, май ойига;
- 1 мартдан 31 мартгача - №6 – сон, июнь ойига;
- 1 апрелдан 30 апрелгача - №7-сон, июль ойига;
- 1 майдан 31 майгача - №8 –сон, август ойига;
- 1 июндан 30 июнгача - №9-сон, сентябрь ойига;
- 1 июлдан 31 июлгача – №10-сон, октябрь ойига;
- 1 августдан 31 августгача - №11 – сон, ноябрь ойига;
- 1 сентябрдан 30 сентябргача - №12 –сон, декабрь ойига;
- 1 октябрдан 31 октябргача - №1 – сон, январь ойига;
- 1 ноябрдан 30 ноябргача - №2 – сон, февраль ойига;
- 1 декабрдан 31 декабргача - №3 –сон, март ойига.
Журналда ўзбек, рус, инглиз ва немис тилларидаги мақолалар нашр этилади. Журналга мақолалар қуйидаги тартибда қабул қилинади: мақола ҳажми 6 саҳифадан кам бўлмаслиги лозим. Мақола таҳририятга Тimes new roman шрифти, 14 ўлчовда, 1,5 қатор оралиғида, чап томондан 3 см, юқори ва паст томондан 2,5 см, ўнг томондан 1,5 см қолдирилган ҳолатда а4 форматли стандарт қоғозда word 2000-2016 дастури, doc ёки docx форматида +998 -97-355-75-40; +998-88-036-00-55 рақамли телеграм саҳифалари орқали қабул қилинади. Мақола www.antiplag.uz сайтининг қисқача ҳисоботи билан қабул қилинади. Оригиналлик камида 70% бўлиши керак.
Мақола расмийлаштирилганда, дастлаб юқори чап томондан УЎТ (УДК) қайди, бир оралиқдан сўнг бош ҳарфларда мақола мавзуси, кейинги сатрда муаллиф(лар)нинг исми, шарифи, отасининг исми, илмий даражаси ва илмий унвони, иш жойи ва лавозими тўлиқ ёзилади. Кейин ўзбек, рус ва инглиз тилларида аннотация ва калит сўзлар келтирилади. Аннотация 3-4 жумладан иборат бўлиб, ўзида мақола мазмунини ифодалаши лозим. Калит сўзлар мавзуни очиб берадиган 12 дан ошмаган сўз ва иборалардан иборат бўлиши керак. Мақолада кириш, мавзунинг долзарблиги ва ҳозирги ҳолати, тажриба қисми (тадқиқотни амалга ошириш), олинган натижалар таҳлили ва хулоса қисмлари бўлиши талаб қилинади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати мақола охирида келтирилади, бунда матнда адабиётларга ҳавола квадрат қавсларда кўрсатилади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати амалдаги давлат стандартлари асосида расмийлаштирилади.
“Tамаддун нури” илмий журналининг таъсисчиси Беруний тумани ҳокимлиги, “Беруний авлодлари” жамоат фонди, “Тафаккур-Тамаддун” МЧЖ ҳисобланади. Илмий журнал 2015 йилдан нашр қилинмоқда. Журнал 2016 йил 28 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан қайта рўйхатга олинган (гувоҳнома № 0843) (issn 2181-8258).
«Тамаддун нури» илмий журнали республика миқёсидаги журнал ҳисобланиб, Ўзбекистон ва яқин хорижлик олимлардан муаллифлик жамоасига эга.
Илмий журналнинг асосий мақсадларидан бири илм-фаннинг турли соҳаларидаги устувор йўналишларга эга йирик илмий тадқиқот ишларининг натижаларини нашр қилиш ва омма эътиборига етказиш ҳисобланади.
Учта мутахассислик: тарих, фалсафа ва филология ихтисосликлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ОАК рўйхатига киритилган. Мақолалар индексланади ва Google scholar маълумотлар базасига киритилади.
Журнал тўрт тилда чоп қилинади: ўзбек, рус, инглиз ва немис.
Журналнинг мақсади ва вазифалари: илмий ходимлар, мутахассислар, олимлар, магистрлар ва докторантларни, шунингдек, хориждаги илм аҳлини илм-фаннинг турли соҳаларидаги илмий-тадқиқот ишланмалари, уларнинг натижалари, ҳозирги замон илм-фан ютуқлари ҳамда илмий янгиликлар билан таништириш ҳамда омма эътиборига етказиш ҳисобланади.
Мутахассислик: Журнал фан тармоғига эга ва унда илм-фаннинг барча соҳалари бўйича аниқ илмий асосга эга бўлган илмий мақолалар чоп қилинади.